08:23 / 04.05.2019
3 103

Филиппинда дунёдаги энг қиммат курорт очилди

Филиппинда дунёдаги энг қиммат курорт очилди
Филиппинда дунёдаги энг қиммат курорт очилди. Бу ҳақда Daily Mail'га таяниб Kun.uz нашри хабар берди.

Banwa Private Island деб номланувчи ушбу курорт Палаван архипелагидаги бутун бошли оролни эгаллаган. Меҳмонлар у ерга Маниладан ҳаво орқали етиб борадилар: 9 ўриндиқли гидросамолётдаги парвоз нархи 990 долларни, 5 ўриндиқли вертолётда эса 11,6 минг долларни ташкил қилади.

Курорт 6 та вилладан ташкил топган бўлиб, уларда бир кун яшаш нархи 100 минг долларгача етади. Улардан ҳар бирида океан билан туташган алоҳида сув ҳавзаси мавжуд.

Меҳмонлар курортда сув ости сузиши ва йога билан шуғулланишлари, спа ва ресторанларга ташриф буюришлари, сув мотоциклларида ва катамаранларда учишлари, теннис, гольф ўйнашлари мумкин. Оролда денгиз тошбақалари ва бошқа денгиз жонзотларини учратиш мумкин, улар ҳақида меҳмонларга курорт мутахассиси сўзлаб бериши мумкин.

Меҳмонхонадаги таомлар оролда етиштирилган мева ва сабзавотлардан ҳамда ўша ерда тутилган денгиз жонзотларидан тайёрланади.
Таъкидланишича, виллаларни 3 кундан кам муддатга буюртириб бўлмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Филиппинда дунёдаги энг қиммат курорт очилди