date
views 3 206

Трамп ва Путин телефон орқали 1,5 соатлик суҳбатда нималарни муҳокама қилдилар?

Трамп ва Путин телефон орқали 1,5 соатлик суҳбатда нималарни муҳокама қилдилар?
Трамп ва Путиннинг мулоқоти қарийб бир ярим соат давом этган. Кремль таъкидига кўра, мулоқот Вашингтон ташаббуси билан амалга ошган.

КХДР масаласи
Оқ уй вакили Сара Сандерс сўзларига кўра, етакчилар мулоқотининг анчайин қисми КХДР мавзусига бағишланган.
Россия президенти Трампга ўтган ҳафта Владивостокда Шимолий Корея етакчиси билан бўлган музокаралар якунлари ҳақида гапириб берган. Путин КХДР томонидан мажбуриятларнинг виждонан бажарилишига мос қадамлар қўйилиши зарурлигини таъкидлаган.

Ўз навбатида, Трамп Россия президентини денуклеаризация учун Шимолий Кореяга босим ўтказишга даъват қилган.
Шу билан бирга, томонлар денуклеаризацияни босқичма-босқич амалга ошириш ва Корея яриморолида узоқ муддатли нормаллашувга эришиш аҳамиятини қайд этганлар.

Венесуэла ва Украинадаги ҳолат
Венесуэла мавзусини тилга олар экан, Россия президенти ички ишларга аралашиш ва ҳукуматни куч ишлатиш йўли билан алмаштиришга уриниш сиёсий тартибларга чанг солишини таъкидлаган.

Америка етакчиси эса, Оқ Уй вакилининг сўзларига кўра, АҚШ Венесуэла халқини қўллаб-қувватлашини айтиб ўтган.
Томонлар Украина масаласини ҳам муҳокама қилганлар. Хусусан, Путин Киев ҳукумати Минск келишувларини бажариш бўйича реал қадамларни амалга ошириши зарурлигини қайд этган.

Президентлар турли соҳаларда, хусусан стратегик стабиллик масалаларида мулоқотларни фаоллаштиришга тайёрлигини тасдиқлаганлар. Путин ва Америка президенти мамлакатлар ўртасидаги товар айланмасини ҳам муҳокама қилганлар. Сандерс сўзларига кўра, Трамп даврида бунда анча ижобий ўзгаришлар бўлган.

Кремль баёнотига кўра, Путин ва Трамп бўлиб ўтган конструктив мулоқотдан мамнунлигини билдирганлар. Томонлар турли даражаларда алоқаларни давом эттиришга келишиб олган. Оқ уй ҳам ўз навбатида икки давлат етакчилари ўртасидаги мулоқотни позитив, дея баҳолаган.

Манба: Sof.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп ва Путин телефон орқали 1,5 соатлик суҳбатда нималарни муҳокама қилдилар?