date

Амстердамга 2030 йилдан бошлаб бензин ва дизелда ҳаракатланадиган автомобиллар киритилмайди

Амстердамга 2030 йилдан бошлаб бензин ва дизелда ҳаракатланадиган автомобиллар киритилмайди
Фото: RTVi
Нидерландиянинг Амстердам шаҳар кенгаши 2030 йилдан бошлаб бензин ва дизел ёқилғисида ҳаракатланадиган автомобилларнинг шаҳарга кириши бутунлай тақиқланишини маълум қилди, деб хабар беради "Дарё" нашри.

Ҳукумат томонидан қабул қилинган дастур мазкур тақиққа бир маромда, силлиқ ўтишни таъминлайди. 2020 йилга бориб шаҳарга ишлаб чиқарилганига 15 йилдан ошган дизелда ҳаракатланувчи машиналар, 2022 йилдан автобуслар, 2025 йилдан эса скутер ва мотоцикллар кира олмайди.

Бундан ташқари ҳукумат томонидан аҳолини электрокарларга ўтказиш бўйича бир қатор дастурлар ҳам тақдим этилди. Хусусан, шаҳар аҳолисига автомобиль тураргоҳлари ва уларни қувватлантириш бўйича компенсация тўланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Амстердамга 2030 йилдан бошлаб бензин ва дизелда ҳаракатланадиган автомобиллар киритилмайди