12:23 / 05.05.2019
3 534

Жээнбеков Қирғизистонда уран қазиб олинмаслигига ваъда берди

Жээнбеков Қирғизистонда уран қазиб олинмаслигига ваъда берди
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Қирғизистонда уран қазиб олинмаслигига ваъда берди. У бу ҳақда конституциявий палата судьялари билан учрашувда айтиб ўтган.

Аввалроқ Қирғизистонда, жумладан пойтахт Бишкекда Қизил-Омполда геологик қидирув ишлари олиб борилаётгани ҳақидаги маълумотлардан кейин уран конларини ўзлаштиришга қарши намойишлар бўлиб ўтган. 22 апрелда Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев у ерда барча ишларни тўхтатишга кўрсатма берган.

Фото: CABAR.asia
“Биз кейинги авлодга бирдам жамият, ҳуқуқий давлат топширишимиз лозим. Соф, яшил табиатни асарашимиз лозим. Фурсатдан фойдаланиб шуни айтмоқчиманки, жамиятда Иссиқ-кўл вилоятидаги Қизил-Омполда уран қазиб олиш масаласи ўткир муҳокама қилинмоқда. Фуқароларимиз бу борада ташвиш билдиришмоқда”, деб айтган Жээнбеков.

“Аниқ айтаман – Қирғизистонда уран қазиб олинмайди”, деб қўшимча қилган Қирғизистон президенти.

Жээнбековнинг айтишича, у 2018 йилда рухсатномалар берилиши тизимини батафсил таҳлил қилиш ва инвентаризация ўтказишни таклиф қилган. Янги лицензияларни беришга тақиқлов киритилган.

Мамлакат раҳбари Қизи-Омполдаги вазиятни “тоғ-кон соҳасидаги бетартиблик, ўзбошимчалик сиёсат натижаси” деб баҳолаган. Жээнбековнинг таъкидлашича, мустақиллик йиларида мамлакатда ер қаъридан фойдаланишга 2,5 мингдан кўпроқ лицензия берилган. Охирги 8 йилда бу соҳада юзлаб жиноий ишлар қўзғатилган, улар бўйича терговларнинг кўпи якунига етказилмаган ва ҳозирда бу масала билан махсус ишчи гуруҳ шуғулланмоқда.

“Яна бир бор қайтараман: Қизил-Омполда уран қазиб олиш ишлари олиб борилмайди. Ҳукуматнинг бу масалага бефарқ муносабати сабабли шундай катта жамият резонанси юз берди. Безовталиклар бўш жойда бошланмаган. Биз навбатдаги сайёҳлик мавсумига тайёрланаётганимизда бундай шовқин-суронни мавсумни ва соҳани барбод қилишга қаратилган ғаразли ҳаракат деб баҳолаган бўлардим. Шу сабабли юртдошларга, фуқаролик жамиятига, оммавий ахборот воситаларига мурожаат қиламан: хавотирга ҳеч қандай асос йўқ”, деб таъкидлаб ўтган Қирғизистон раҳбари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жээнбеков Қирғизистонда уран қазиб олинмаслигига ваъда берди