date
views 3 128

Имомали Раҳмон Рамазон ойида савдогарларга нархни кўтармасликни тавсия қилди

Имомали Раҳмон Рамазон ойида савдогарларга нархни кўтармасликни тавсия қилди
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон тожикистонликларни муқаддас Рамазон ойи кириб келгани билан табриклади.
Президент шу муносабат билан савдогарларга озиқ-овқат маҳсулотларига нархларни оширмасликни тавсия қилган.

“Ҳали ҳам савдогарлар Рамазон ойида ва байрам кунларида осон пул топиш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини ошираётган ҳолатлар кузатилмоқда, бу эса одамларнинг кайфиятини бузиб, уларда норозилик келтириб чиқаради. Шу билан бу савдогарлар муқаддас ойда ўзлари ва оила аъзоларини баракадан маҳрум қиладилар”, деб айтган Раҳмон.

Тожикистон президенти Муҳаммад пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларида бундай ишлардан тийилиш ҳақида огоҳлантирилганини қайд қилиб ўтган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Имомали Раҳмон Рамазон ойида савдогарларга нархни кўтармасликни тавсия қилди