03:30 / 08.05.2019
2 816

Қирғизистон МХДҚ собиқ раҳбари Мурат Суталинов озодликка чиқди

Қирғизистон МХДҚ собиқ раҳбари Мурат Суталинов озодликка чиқди
Бишкек шаҳар суди МХДҚ собиқ раҳбари Мурат Суталиновни оғир касаллиги боис озодликка чиқарди. Бу борадаги қарор 7 май куни суд мажлисида қабул қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг комиссияси Суталиновга қўйилган ташхисни тасдиқлади: 4 босқичдаги буйрак саратони.

Қурманбек Бакиев президентлиги даврида аввал Ички ишлар вазири бўлган, кейин МХДҚга раҳбарлик қилган Мурат Суталинов 2010 йил 7 апрелдаги тинч намойишчиларни отишда алоқадорликда айбдор деб топилиб, 20 йил муддатга қамоққа ҳукм қилинган эди.

Апрель ҳодисаларидан кейин у мамлакатдан чиқиб кетди, аммо 2011 йилнинг декабрида ўз ҳоҳиши билан суд жараёнларида пайдо бўлди. Шундан сўнг у уй қамоғида бўлди, аммо хукм эълон қилинганидан сўнг қамоққа олинди.

Суталиновнинг адвокатлари унинг саратон билан оғриётганини айтиб муддатдан аввал озод қилинишини сўрашган эди. Аммо Ленинск туман суди 15 феврал куни уни ҳибсда қолдириш борасида қарор қабул қилди. Шундан сўнг адвокатлар Бишкек шаҳар судига апелляция аризасини беришди.

15 апрел куни МХДҚ собиқ раҳбари Мурат Суталиновнинг қариндошлари уни озод қилиш талаби билан Бишкек шаҳар суди биноси олдида намойиш ўтказди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон МХДҚ собиқ раҳбари Мурат Суталинов озодликка чиқди