
Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати
Турсунзода шаҳар суди фуқарони «Тожикистон Республикасида урф-одатлар, байрамлар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонунни бузганлиги учун жаримага тортди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар қилди.
Хабарда қайд этилишича, турсунзодалик қизининг соч тўйини ўтказган ва маросимга 25 нафар қариндоши ва қўшнисини меҳмон сифатида чақирган.
«Тожикистон Республикасида урф-одатлар, байрамлар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонунга биноан фарзанд туғилиши билан боғлиқ ва шунга ўхшаш маросимлар фақат оила даврасида, ортиқча сарф-харажатсиз ҳамда дабдабасиз нишонланиши керак», — дейилади хабарда.
Суд фуқарога 5,5 минг сомоний (583 доллар) жарима тўлаш мажбуриятини юклади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг