
Қозоғистоннинг амалдаги президенти Қосим-Жомарт Тоқаев сайловолди дастурида қайси давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашини маълум қилди.
"Стратегик ҳамкорларимиз - Россия, Хитой, АҚШ, Марказий Осиё давлатлари, Европа Иттифоқи, Осиё ва Яқин Шарқ давлатлари, ҳамда БМТ, МДҲ, ЕОИИ, ШҲТ, ЕХҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаймиз", - дейилади Тоқаевнинг сайловолди дастурида.
Қайд этилишича, Қозоғистон жаҳонда алоҳида обрўга эга бўлди, ўзининг тинчликсевар, очиқ давлат эканлигини, халқаро ишларда ишончли ва масъулиятли ҳамкор эканлигини исботлади.
Қозоғистон марказий сайлов комиссияси 65 ёшли Тоқаевни президентликка номзод сифатида рўйхатга олди.
Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайлови 9 инюда бўлиб ўтиши мўлжалланган.
ҚозоғистонТоқаевСтратегик ҲамкорларПрезидентлик НомзодиХалқаро ТашкилотларСайловолди Дастури Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар