Интернетда Мьянманинг Мандалай шаҳрида Myanmar National Airline авиакомпанияси самолётининг “қорни билан” қўниши видеоси эълон қилинди.
12 май эрталаб пойтахт Янгондан Мандалайга 81 йўловчи ва экипажнинг 7 аъзоси билан учаётган Embraer ERJ-190LR самолёти олд шассиси ишламай қолгани сабабли таг қисми билан қўнишга мажбур бўлган.
Мамлакат фуқаролик авиацияси бошқармаси вакили Же Тутнинг маълум қилишича, воқеага техник носозлик сабаб бўлган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Бу жорий ҳафтада Мьянмада юз бераётган иккинчи шундай ҳодисадир. 8 май куни Biman Airlines авиакомпанияси самолёти Янгон аэропортида фавқулодда қўнишни амалга ошириб, уч қисмга бўлиниб кетган. ОАВнинг маълум қилишича, воқеа оқибатида 30 киши жароҳат олган.
[media=https://youtu.be/Czxqw5zWfAM] «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади