Непаллик Ками Рита сайёрамизнинг энг баланд чўққиси – Эверест тоғига кўтарилиш сони бўйича рекорд ўрнатди. 49 ёшли эркак чўққига 23-марта кўтарилди.
Рита Тибетнинг тоғли ҳудудларида яшаган одамлар авлоди – шерплар вакили ҳисобланади. Шерплар алпинистларга чўққига кўтарилишларида нарсаларини кўтаришда ва зарур нарсалар билан таъминлашда ёрдам берадилар.
“Бу менинг касбим, бироқ мен буни Непал учун қилдим. Алпинистлар чўққини забт этишганда, танилиб кетадилар. Бироқ шерплар қиладиган оғир иш ҳақида ҳеч ким эсламайди”, деб айтган рекордчи.
Ками унинг халқи дунёнинг энг баланд чўққисига кўтарилишда қўлланувчи зиналар, арқонлар ва бошқа қурилмаларни тиклаш билан шуғулланишларига эътибор қаратган.
Рекордчи биринчи марта Эверестга 1994 йилда кўтарилган ва ўшандан бери деярли ҳар йили чўққига уюштириладиган экспедицияларда иштирок этади.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди