10:10 / 16.05.2019
3 465

Эмомали Раҳмон Тожикистон молия, солиқ ва божхона хизмати ходимларини «элакдан ўтказиш»га кўрсатма берди

Эмомали Раҳмон Тожикистон молия, солиқ ва божхона хизмати ходимларини «элакдан ўтказиш»га кўрсатма берди
Фото: Sputnik
Тожикистон ҳукумати молия, солиқ, божхона, банк соҳалари амалдорларининг малака даражаси ва даромадини текшириб чиқади. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

Бунинг учун махсус ваколатли комиссия ташкил қилинади. Июнь ойида мансабдор шахслар аттестациядан ўтказилади.

10 май куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон молия, солиқ ва божхона хизмати ходимлари билан йиғилиш ўтказган ва ушбу тармоқларда хизмат қилувчи ходимлар орасида коррупция ҳолатлари кўпайганини кўрсатиб ўтган.

Президент ушбу масалада тартиб ўрнатиш юзасидан мамлакат бош вазири Кохир Русулзодага топшириқ берган. Раҳмон бу тизимларни «элакдан ўтказиш» кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтган.

Раҳмон амалдорларни аттестациядан ўтказиш бўйича комиссия тузишни таклиф қилган. Комиссия ходимларнинг даромад декларацияларига эътибор қаратади.

Тожикистон президентига кўра, Коррупцияга қарши идора, Молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Божхона хизмати ходимлари ўзига тегишли бўлган мол-мулкларни яширмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эмомали Раҳмон Тожикистон молия, солиқ ва божхона хизмати ходимларини «элакдан ўтказиш»га кўрсатма берди