8 минг марта "отжимания" қилган 6 ёшли бола

Ўтган йилнинг куз ойларида Чеченистонлик ёш спортчи Рахим Куриев 3202 марта "отжимания" олиб барчанинг эътиборига тушган эди. Ингушетиялик 6 ёшли Иброҳим Льянов 2,5 соат ичида 8 мингта "отжимания" қилиб бу рекордни янгилади, дейилади life.ru нашрида.
2018 йил Иброҳим отасидан курашга олиб боришини сўрайди. Аммо уларнинг уйи атрофида спорт зал бўлмагани учун қўшни қишлоққа ота-бола спорт билан шуғулланиш учун қатнай бошлашади. Отаси Иброҳимни астойдил қўллаб-қувватлайди.
- Иброҳим 4 ёшидан бери спорт билан шуғулланади. У жуда иқтидорли бола. Иброҳим менинг олдимда 5555 марта "отжимания" қилди ва мен унинг бундан ҳам юқори марраларга эришишига ишондим. Иброҳимдаги бу ғайратни кўриб, уни тўхтатишни хоҳламадим, - дейди "Чингиз" спорт клуби раҳбари Жаброил Барахоев.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!2018 йил Иброҳим отасидан курашга олиб боришини сўрайди. Аммо уларнинг уйи атрофида спорт зал бўлмагани учун қўшни қишлоққа ота-бола спорт билан шуғулланиш учун қатнай бошлашади. Отаси Иброҳимни астойдил қўллаб-қувватлайди.
- Иброҳим 4 ёшидан бери спорт билан шуғулланади. У жуда иқтидорли бола. Иброҳим менинг олдимда 5555 марта "отжимания" қилди ва мен унинг бундан ҳам юқори марраларга эришишига ишондим. Иброҳимдаги бу ғайратни кўриб, уни тўхтатишни хоҳламадим, - дейди "Чингиз" спорт клуби раҳбари Жаброил Барахоев.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…