Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков “Қирғизистон Республикасининг “Қирғизистон Республикаси Президенти фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Ушбу ўзгартиришлар собиқ президентларни дахлсизликдан маҳрум қилади.
Шунингдек, собиқ президент катта сиёсатда қолишга ёки давлат лавозимида ишлашга қарор қилса, ўзига тегишли барча имтиёзлардан маҳрум этилади.
Қонун Жогорку Кенеш (парламент) томонидан 2019 йил 4 апрелда қабул қилинган.
Қирғизистон конституциявий палатаси “Қирғизистон Республикаси Президенти фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддасини конституцияга зидлигини тан олган. Бу модда собиқ президентнинг мутлақ дахлсизлигини кафолатлаган.
Қонун расман эълон қилинган кундан 10 кун ўтгач кучга киради.
Айни вақтда Қирғизистонда собиқ президент мақомига Роза Отунбаева ва Алмазбек Атамбоев эга. Асқар Акаев ва Курманбек Бакиев бу мақомдан маҳрум этилганлар. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади