date
views 3 953

Воронежда ўликни «Волга»да "сайр қилдирган" фуқаролар жамоатчилик ғазабига учради

Воронежда ўликни «Волга»да "сайр қилдирган" фуқаролар жамоатчилик ғазабига учради
Фото: «MK.ru»
Россиянинг Воронеж вилоятида «Волга» ҳайдовчиси ўзининг автомобили томида марҳумни экспертизага олиб борди, деб хабар беради «Daryo.uz».
Суратдан кўриш мумкинки, эркак кишининг танаси қопга солиниб, транспорт воситасининг экспедиция юкхонасига арқон билан қотирилган.

Марҳумнинг хотини турмуш ўртоғининг жасадини шаҳар марказидаги судмедэкспертизага олиб бориши керак бўлган, бироқ диний хизмат идораларига тўлайдиган пули бўлмагани сабаб қўшнисини ёрдамга чақирган.

Воронеж ИИВ Бош бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу ҳолатда ўлим жиноят орқали содир этилмагани сабаб ҳеч қандай қонунбузарлик йўқ.

Полициянинг таъкидлашича, 32 ёшли эркак ўз жонига қасд қилган.
Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган ушбу сурат кенг жамоатчиликнинг ғазабини қўзғатди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Воронежда ўликни «Волга»да "сайр қилдирган" фуқаролар жамоатчилик ғазабига учради