Зеленский Украина президенти лавозимига киришди

  • 20 май 2019, 13:37
  • 988
  • Дунё
  • Зеленский Украина президенти лавозимига киришди
    Владимир Зеленский расман Украина президенти лавозимига киришди. Мамлакатнинг янги сайланган президенти Олий рададаги тантанали маросимда қўлини конституцияга қўйиб, Украин халқига қасамёд қилди.

    Конституцион суд раҳбари Наталия Шаптала Украинанинг янги сайланган президенти конституциянинг 104-моддасига кўра лавозимга киришиши мумкинлигини маълум қилди. У Зеленскийга Украина президенти ҳокимиятининг расмий рамзлари: гурзи, гербли муҳр ва занжирли орден кўринишидаги белгини топширди.

    «Интерфакс» агентлиги мухбири хабар қилишича, парламент залида барча депутатлар, 50дан ортиқ хорижий делегациялар вакиллари, жумладан халқаро ташкилотлар, Украинанинг собиқ президентлари Леонид Кравчук, Леонид Кучма, Виктор Юшченко, Петро Порошенко, Украина ҳукумати аъзолари, черковлар ва диний ташкилотлар вакиллари, суд тизими вакиллари ҳамда бошқа таклиф этилган меҳмонлар ҳозир бўлишган.

    Зеленский Рада биносига Марина хиёбони бўйлаб келган. У янги ҳукуматнинг асосий фишкаси - фуқароларга яқин бўлишда эканини айтган. Зеленский ўз йўлида одамлар билан қўл бериб саломлашиб ўтган, кейин тантанали равишда парламент залига йўл олган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Зеленский Украина президенти лавозимига киришди