16:47 / 21.05.2019
2 734

«Тахтлар ўйини» сериалининг финал қисми АҚШда рекорд даражада томоша қилинди

«Тахтлар ўйини» сериалининг финал қисми АҚШда рекорд даражада томоша қилинди
Фото: «Известия»
АҚШда «Тахтлар ўйини» сериали якуний мавсумининг сўнгги қисмини 19 миллиондан ортиқ одам томоша қилди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «Дарё» хабар берди.

Таъкидланишича, саккизинчи мавсумнинг олтинчи қисми эфир вақтида, шунингдек, HBO GO ва HBO NOW платформаларида жами 19,3 миллион марта кўрилган. Мазкур кўрсаткич нафақат сериал учун, балки HBO канали учун ҳам рекорд даражага айланди.

Бундан олдинги рекорд сериалнинг бешинчи қисмига тегишли эди — 18,4 миллион марта кўрилган.

HBO маълумотларига кўра, «Тахтлар ўйини» сериалини дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатларидан туриб кўриш мумкин, бироқ кўплаб бозорлардан маълумотларни олиш қийинлиги сабаб, унинг бутун дунё бўйлаб неча маротаба кўрилганини билишнинг имкони йўқ.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Тахтлар ўйини» сериалининг финал қисми АҚШда рекорд даражада томоша қилинди