Нега Россия олтин сотиб олишга зўр беряпти?

  • 22 май 2019, 19:15
  • 1 751
  • Дунё
  • Нега Россия олтин сотиб олишга зўр беряпти?
    Россия 2019 йилнинг биринчи чорагида рекорд миқдорда олтин сотиб олди. Бу ҳаммадан кўп «BullionVault» халқаро брокерлик компаниясининг тадқиқот бўлими раҳбари Адриан Эшни таажжубга солдики, у «Daily Express» газетасига интервьюсида буни алоҳида таъкидлаб ўтди.

    Демак, нашр ёзишича, руслар 2019 йилнинг илк чорагида олтин захирасини 145,5 тоннага етказишди, биласизми бу қанча? Ўтган 2018 йил биринчи чорагидагидан 68 фоизга кўп!

    «РИА Новости» Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council, WGC)га асосланиб хабар тарқатишича, Москва 2019 йилнинг илк уч ойида 55,3 тонна олтин харид қилди, ресурснинг умумий ҳажми 2 168 тоннага етди.

    «Daily Express» ёзадики, Москва олтин-валюта захирасини йиғиш бараварида Америка қимматли қоғозларига қўйилмаларни камайтирмоқда, АҚШ долларига қарамликни пасайтиришга уринмоқда. Эҳтимолки, Россия бўлғуси жаҳон иқтисодий инқирозидан ҳимояланиш пайида.

    «Йирик миқдордаги олтин ҳукуматлар ёки марказий банклар томонидан сотиб олиниши камдан-кам ҳолатларда бутун дунёда тинчлик ва ҳамкорлик учун яхшилик аломати бўлади», — деди Адриан Эш.

    Россия олтин-валюта захиралари кўплигига кўра бешинчи ўринга кўтарилди, сариқ металл унинг жами валюта захиралари 20 фоизини ҳам ташкил этмайди. Бироқ Россия шу суръати билан Франция ва Италияни тез орада ортда қолдириши ҳеч гап эмас.

    «Олтин қоида бор: олтин кимда бўлса, ҳокимият ҳам шунда», — газета Адриан Эшдан ана шу иқтибосни келтирди.

    Бироқ етакчи учлик бутунлай бошқа масала. «Daily Express» АҚШни дунёдаги энг олтинга бой давлат дея таърифлади. Россия унга етиш учун яна 20 йил тинмай бозордаги ҳамма олтинларни сотиб олиши лозим бўлади.

    Фикрлар

    » » Нега Россия олтин сотиб олишга зўр беряпти?