
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри яқинидаги қамоқхонада рўй берган исён натижасида 32 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди ТАСС нашри.
Хабарда айтилишича қурбонларнинг 3 нафари турма ходимлари ва қолган 29 нафари маҳбуслардир.
Мазкур тўқнашув ИШИД террорчилик ташкилотига алоқадор маҳбуслар қочишга уринганидан сўнг бошланган. Жиноятчилар ходимларга пичоқ ва бошқа турли ўткир қуроллар билан ҳужум қилишган.
Олиб борилган тезкор операция жараёнида исёнда иштирок этган 30 нафардан ортиқ маҳбуслар қўлга олинган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар