00:15 / 25.05.2019
3 337

Австралияда Ўзбекистонни билишадими?

Австралияда Ўзбекистонни билишадими?
Саёҳатчи блогер Давронбек Алижонов Австралияда ўтказган ижтимоий сўровнома натижасини Youtube'даги каналида эълон қилди.

Шу пайтгача 60 дан ортиқ мамлакатга ташриф буюрган ўзбекистонлик саёҳатчи Австралиянинг Мелбурн шаҳри кўчаларида дуч келган одамлардан Ўзбекистон ҳақида маълумотга эга эканлигини сўраган.

Сўровнома натижасига кўра, фақат бир киши мамлакат пойтахти — Тошкент шаҳрини билиши, айрим респондентлар мамлакатнинг Афғонистонга қўшни давлат эканини маълум қилди.

«У ҳақда кўп нарса билмаймиз, лекин қаердалигини биламиз. У Афғонистон яқинида, Россиянинг қуйи қисмида жойлашган. Хўш, охирги 10-15 йил ичида медиада Ўзбекистон ҳақида кўп ёзилмаган. «Борат» киноси Ўзбекистон ҳақида эдими? Ҳаа, у Қозоғистон тўғрисида эди. Лекин улар қўшни мамлакатлар, шундайми», — дейди респондентлардан бири саволларга жавоб бериб.

Асли ҳиндистонлик Мелбурнда истиқомат қилаётган шахс эса Ўзбекистон ҳақида умуман маълумотга эга эмаслигини билдирди.

«Ўзбекистон дунё мамлакатларидан бири ҳисобланади. Шунчаки, бу номдаги давлатнинг борлигини биламан», — дея жавоб берган сомалилик Австралияда яшаётган респондент.

Мелбурнлик сўровнома иштирокчиси ҳам Ўзбекистон аталмиш мамлакат борлигидан ташқари, у ҳақда маълумотга эга эмаслигини айтган.

Афсуски, ижтимоий сўровномада «Ўзбекистонни биласизми?» дея берилган саволга респондентлардан бири мамлакат уруш, муаммолар ва терроризм ичида қолганини айтиб, янглиш ахборотга эга эканлигини билдирди.

Акция иштирокчилари мамлакатни Австрия, Шри-Ланка, Испания каби давлатларга қўшни эканлигини тахмин қилишди. Ўзбекистон ҳақида эшитган австралиялик жуфтлик виза режими соддалаштирилса, мамлакатга саёҳат қилмоқчи эканини билдирди. (Аслида виза режими аллақачон соддалаштирилган)

Блогер Давронбек Алижонов дунёнинг ҳар бир нуқтасида, хорижда ё мамлакат ичида Ўзбекистон имижини ижобий жиҳатдан ошириш, мамлакат ҳақида бошқаларни хабардор қилиш мақсадида лойиҳани бошқа шаҳарларда ҳам давом эттиришини билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралияда Ўзбекистонни билишадими?