Бир гуруҳ АҚШ генераллари Трампдан Эрон билан уруш қилмасликни сўради

  • 25 май 2019, 23:10
  • 1 322
  • Дунё
  • Бир гуруҳ АҚШ генераллари Трампдан Эрон билан уруш қилмасликни сўради
    АҚШ армиясининг истеъфодаги генералларидан иборат ташкилот Дональд Трампга Эрон атрофидаги кескинликни пасайтириш илтимоси битилган мактуб йўллади.

    Истеъфодаги 90 нафар генерал имзо чеккан мактубда Эрон билан боғлиқ вазиятдан чуқур ташвишда эканлиги айтилади.

    «Уруш шундоқ ҳам беқарор Яқин Шарқда олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатлар олиб келади ва АҚШни улкан молиявий ва геосиёсий хатарлари бўлган низога тортади», — дейилади War on the Rocks сайтида эълон қилинган мактубда.

    Муаллифларнинг қайд этишича, ҳарбий низодан кўра дипломатик чоралар анча фойдали бўлади.

    23 май куни Reuters агентлиги Вашингтон Яқин Шарққа 10 минг нафаргача ҳарбийни эўнатишни режалаштираётганини хабар қилди. Шунингдек, «Арлингтон» кемаси, В-52 самолётлари ҳамда Patriot ракетадан мудофаа тизимлари ҳам жўнатилиши хабар қилинган.

    Фикрлар

    » » Бир гуруҳ АҚШ генераллари Трампдан Эрон билан уруш қилмасликни сўради