Интернетнинг янги юлдузи: Аллигатор кўринишидаги матрас устига ётиб олган аллигатор

  • 26 май 2019, 10:07
  • 734
  • Дунё
  • Интернетнинг янги юлдузи: Аллигатор кўринишидаги матрас устига ётиб олган аллигатор
    Фото: UPI
    Америкада ноодатий ҳодиса суратга олинди, деб ёзади «Koresspondent.net»га таяниб "Дарё" нашри. Унда аллигатор бассейндаги аллигатор шаклидаги дамлама матрасда сузаётгани акс этган.

    Маълум бўлишича, америкалик Левид Жейкобс оиласи билан Флориданинг Майами шаҳрига дам олгани борган. Оила бассейни бор уйга жойлашган.

    Дам олиш давомида америкаликлар уларнинг ҳудудида аллигатор кезиб юрганини кўриб қолган. Тимсоҳ уларнинг итига қизиқиш билдираётганини сезган оила итни яшириб қўйган.

    Аллигатор билан «танишув»нинг эртасига Жейкобс уни бассейнга тушиб олганини кўрган. Қизиғи, аллигатор тимсоҳ шаклидаги дамлама матрасга чиқиб олган эди. Америкалик буни суратга олиб, интернетга жойлаган ва сурат тез орада интернетда машҳур бўлиб кетган.

    Сайёҳлар мутахассисларни чақиртирган. Улар аллигаторни тутиб, сайёҳлар ҳовлисидан чиқариб, озодликка қўйиб юборган.

    Фикрлар

    » » Интернетнинг янги юлдузи: Аллигатор кўринишидаги матрас устига ётиб олган аллигатор