АҚШ президенти Дональд Трамп расмий ташриф билан Японияда бўлиб турибди. Бу АҚШ президентларининг 1992 йилдан буён Японияга амалга оширган энг давомли ташрифи бўлиб турибди. АҚШ етакчиси Японияда нафақат сиёсий учрашувлар ўтказмоқда, балки вақтичоғлик қилишни ҳам унутмаяпти.
Трампнинг ташриф давомида Япония бош вазири Синдзо Абэ билан гольф ўйнаши айтилганди. 26 май куни икки мамлакат етакчиси келишилганидек гольф ўйнашди. Бу ўйинга япониялик машҳур гольфчи Исао Аоки ҳам таклиф қилинди.
Трамп ва Абэ бу ўйинни яхши кўришади. Улар умумий 5-марта бирга ўйнашди. Охирги марта сиёсатчилар апрель ойида Абэнинг АҚШга ташрифи доирасида гольф ўйнашганди. «Ҳозир Синдзо Абэ билан гольф ўйнаймиз. Япония бу ўйинни яхши кўради»,- деб ёзди Трамп твиттердаги саҳифасида.
Трамп Япония миллий спорти сумони ҳам ёқтиришини айтганди. Японияда унинг ташрифи муносабати билан сумо бўйича «АҚШ президенти Кубоги» мусобақаси ташкил қилинди. Рафиқаси Меланья билан сумо баҳсларини томоша қилган Трамп 30 килоли бош совринни ғолибга ўзи топширди. Соврин АҚШдан олиб келинганди.
Фото: REUTERS
АҚШ етакчиси ва унинг рафиқаси япон ошхонасида овқатланишга ҳам улгуришди. У ерда таомлар меҳмонларнинг кўз ўнгида тайёрланди ва Трамп овқат маҳалида Японияга бўлган ташрифи ажойиб ўтаётганини маълум қилди.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди