
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг учинчи ўғли, 11 ёшли Адам “Эртуғрул” турк сериалида суратга тушди. Сериалнинг Қодиров ўғли суратга тушган сериясидан парча унинг амакиси, Чеченистон туманларидан бири раҳбари Турпал-Али Ибрагимовнинг Instagram’даги аккаунтида жойлаштирилган.
“Адам барча томонлама ривожланмоқда, мактабда аъло баҳоларга ўқийди, турли мукофотларни қўлга киритган ҳолда спорт билан шуғулланади. Фильмнинг суратга олинишида у барча қобилиятларини яхши томондан намойиш қилди”, деб ёзган Ибрагимов ва жиянига “Қодировлар сулоласининг муносиб давомчиси” бўлиб улғайишни тилаб қолган.
Таъкидланишича, аввалроқ Рамзон Қодиров оиласи билан бирга ушбу сериални томоша қилишини тан олган. Чеченистон раҳбари Туркияга сафари вақтида сериалнинг суратга олиш майдончасига ташриф буюриб, бош роллар ижрочилари Женгиз Жўшкун ва Нуреттин Сўнмезни ҳамда режиссёр Меҳмет Бўздағни Грознийга таклиф қилган. Фильм ижодкорлари бу таклифни қабул қилиб, Чеченистонга ташриф буюришган ва Қодиров ҳамда яна минг отлиқ билан бирга миллий кийимларда от сайрида иштирок этишган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар