date

Археологлар Австрияда мобиль телефонга ўхшаш қадимий буюмни топишди

Археологлар Австрияда мобиль телефонга ўхшаш қадимий буюмни топишди

Европалик археологлар Австриянинг Зальцбургида қазилмалар вақтида мобиль телефонга ўхшаш қадимий буюмни топишди. Тахминларча, ушбу буюм камида 800 йил аввал яратилган, деб хабар берилмоқда Kun.uz сайтида.

Топилган буюм замонавий мобиль телефоннинг лойдан ишланган нусхасига ўхшайди. У тўғри тўртбурчак шаклига эга ва унда экран ва тугмаларга ўхшаш шакллар тасвирланган.

Кўпчилик интернет-фойдаланувчилар бу ҳолат навбатдаги галда ўзга цивилизациялар борлигини исботлашини айтишди. Бироқ бошқа бир фойдаланувчилар унинг “телефон”лигига шубҳа билдириб, оддий жадвал эканлигини айтишди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Археологлар Австрияда мобиль телефонга ўхшаш қадимий буюмни топишди