18:52 / 31.05.2019
3 627

Шимолий денгизда сув остига ғарқ бўлган қадимий дунё қолдиқлари топилди

Шимолий денгизда сув остига ғарқ бўлган қадимий дунё қолдиқлари топилди
Британиянинг Бредфорд университети олимлари Шимолий денгизда қадимий мезолит даврига оид қолдиқларга дуч келишган, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.

Экспедиция чоғида мутахассислар турли намуналар олишган ва уларни текшириб кўриб, ландшафт ва тошга айланган қолдиқлар ёши ўн минг йилга тенг бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. Тадқиқот олиб борилаётган ҳудуд Доггерленд — Британиянинг шарқий соҳиллари ва Шимолий денгизнинг жанубий қисми остидаги қуруқлик массивига оиддир.

Илгарироқ, олимлар денгиз остида сиқилган торф қатлами борлигини аниқлашган эди. Уларнинг фикрича, 12 минг йил аввал бу ҳудудда энг дастлабки овчилар умргузаронлик қилган бўлиши мумкин. Кейин тахминан 4 минг йил ўтгач, бу жойлар сув остида қолган. Мутахассислар бу ҳудудда тадқиқотларни давом эттириш ниятида.

«Биз яқинда қадимий қўналғалар изига дуч келишимизга ишонамиз. Бу ҳудудда қўлга киритилган осори атиқалар бу ерда яна нималардир бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда», — дейди арихеолог Виесент Гаффни.

Олимлар Доггерлендга ҳолландларнинг тадқиқот кемасида кузда қайтиб келишмоқчи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий денгизда сув остига ғарқ бўлган қадимий дунё қолдиқлари топилди