date
views 3 200

Нурсултон Назарбоев қаерда дам олишни хуш кўриши ҳақида сўзлади

Нурсултон Назарбоев қаерда дам олишни хуш кўриши ҳақида сўзлади
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев қаерда таътилни ўтказишни хуш кўриши ҳақида сўзлаб берди.

“Мен дунёнинг барча давлатларида бўлганман, 200 дан кўпроқ президент, олимлар, экспертлар билан учашганман. Дунёнинг барча гўзал бурчакларида бўлганман. Бироқ Қозоғистондан бошқа ерга, ҳаттоки таътилда кетишни истамайман. Чунки бизнинг Қозоғистонда ҳамма нарса бор. Бизнинг ватанда”, деб айтган Элбоши Назарбоев университет битирувчиларини табриклаш маросимида.

Назарбоев ўтган йил атайин турли жойларда бўлиб кўрганини айтган.

“Қозоғистонликлар денгизга бора оладилар, бизда Каспий денгизи бор, у ердаги мажмуалар – 4 юлдузли, 5 юлдузли меҳмонхоналарни айтмайсизми! Улар бошқа меҳмонхоналардан кам эмас. Бизда Алакўл, Боровое бор. Олмаота вилоятида тоғ-чанғи курортлари, ҳамма нарса бор ва шу сабабли сайёҳлик салоҳиятини ривожлантиришимиз, шундай объектларни очишимиз лозим. Шунда бизга кела бошлайдилар”, деб қўшимча қилган Қозоғистон етакчиси.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нурсултон Назарбоев қаерда дам олишни хуш кўриши ҳақида сўзлади