date

Қозоғистонда граната сотишга уринган фуқаролар ушланди

Қозоғистонда граната сотишга уринган фуқаролар ушланди
Фото: ЎзА
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) баёнот бериб, Олмаота вилоятида портловчи мосламаларни қонунга зид равишда сотаётганликда гумон қилинган уч фуқаронинг ушланганини маълум қилди, бу ҳақда ЎзА хабар қилади.

Хабарларга кўра, гумондорлар вилоят департаменти томонидан 28 май куни граната сотишга уринаётган пайтида ушланган. Қўмита маълумотига қараганда, 8 та РГД-5 системасидаги граната ва унинг мосламаси қўлга туширилган.

Хабарда бошқа тафсилотлар айтилмаган. Тергов олиб борилмоқда, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда граната сотишга уринган фуқаролар ушланди