Дональд Трамп иккинчи муддат учун сайловда иштирок этишини эълон қилди

  • 01 июнь 2019, 11:30
  • 704
  • Дунё
  • Дональд Трамп иккинчи муддат учун сайловда иштирок этишини эълон қилди
    АҚШ президенти Дональд Трамп «Твиттер»да иккинчи муддат учун президентлик сайловларида иштирок этишини расман 18 июнь куни Флорида штатининг Орландо шаҳрида эълон қилишини ёзди.

    «Мен 18 июнь куни Флориданинг Орландо шаҳридаги 20 минг ўринли Amway марказида иккинчи муддат учун президентлик сайловларида биринчи хоним меланья, вице-президент Майк Пенс ва иккинчи хоним Карен Пенс билан иштирок этишимни эълон қиламан. Бу тарихий митингда бизга қўшилинг!», — деб ёзган Трамп 31 май куни.

    Аввалроқ, АҚШ фуқароларнинг қарийб ярмиси президентнинг импичментини қўллаб-қувватлаши эълон қилинган эди. Трампнинг ўзи эса унга импичмент эълон қилинса Америкаликлар қўзғолон кўтаришига ишончи комил.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Дональд Трамп иккинчи муддат учун сайловда иштирок этишини эълон қилди