19:13 / 05.06.2019
6 127

Нидерландияда 17 ёшли қиз ўз хоҳишига кўра эвтаназия қилинди

Нидерландияда 17 ёшли қиз ўз хоҳишига кўра эвтаназия қилинди
Фото: Daily Mail
Нидерландиялик 17 ёшли Ноа Потховен мамлакатда қонуний ҳисобланган эвтаназиядан файдаланиб, шифокорлар ёрдамида бу ёруғ оламни тарк этди, деб хабар беради Daryo.uz нашри.

Маълум қилинишича, қиз ўсмирлигида жинсий зўравонлик қурбонига айлангани сабаб посттравматик стресс, тушкунлик ва анорексиядан азият чеккан. Шифокорлар қиз 17 ёшга тўлганидан икки кун ўтиб унга инъекция юборган. Нидерландияда айнан 17 ёшдан ошган фуқароларгина ота-онасининг розилигисиз эвтаназиядан фойдалана олади.

Ноанинг ота-онаси қизининг бу қароридан бехабар бўлган ва бундан қаттиқ шокка тушган. Қиз ўз хонасида қариндошлари ва дўстларига битилган видолашув мактубини қолдирган. У узоқ йиллар психиатрик клиникаларда даволанган, 16 ёшида «Ғалаба қозониш ёки ўқиш» номли автобиографик китоб ҳам ёзган.

Нидерландия қонунчилигига кўра, шифокор беморнинг оғриқларини чидаб бўлмас даражада деб топса, 12 ёшдан ошганлар эвтаназия қилиниши мумкин. 2017 йилда мамлакатда 6,5 минг киши шу усул орқали ҳаётдан кўз юмган. Бу бутун Нидерландияда вафот этган одамларнинг 4,5 фоизини ташкил этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нидерландияда 17 ёшли қиз ўз хоҳишига кўра эвтаназия қилинди