date
views 4 171

Бишкекда номаълум шахслар Ҳайит намозига тўппонча ва пичоқлар олиб ўтишга уринди

Бишкекда номаълум шахслар Ҳайит намозига тўппонча ва пичоқлар олиб ўтишга уринди
Фото: Sputnik
Қирғизистон пойтахти Бишкекда номаълум шахслар Эски майдонда ўқилган Ҳайит намозига ўткир-санчилувчи предмет ва травматик тўппончаларни олиб ўтишга уринган. Бу ҳақда Sputnik хабар беради.

Бишкек шаҳар ИИБ хабарига кўра, икки киши қўлга олинган. Улар суриштирув ишларини ўтказиш учун Первомайский туман ИИБга олиб борилган.

Қайд этилишича, Бишкекдаги Ҳайит намозида 50 мингдан ортиқ фуқаро иштирок этган. Жамоатчилик тартибини таъминлаш учун икки мингдан зиёд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари жалб қилинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бишкекда номаълум шахслар Ҳайит намозига тўппонча ва пичоқлар олиб ўтишга уринди