06:00 / 09.06.2019
2 559

Инсониятни ҳалок этувчи энг асосий таҳдидлар рўйхати тузилди

Инсониятни ҳалок этувчи энг асосий таҳдидлар рўйхати тузилди
Британиянинг Blueclaw маркетинг агентлиги Ер юзидаги ҳаётга нисбатан энг асосий таҳдидлар рўйхатини тузди. Рўйхат How Will The World End ресурсида эълон қилинди.

Мазкур рўйхат 50та турли манба, жумладан, БМТ статистикаси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, НАСА каби ташкилотлар маълумотлари асосида тузилди. Муаллифлар тўртта асосий таҳдид – эпидемиялар, ядро уруши, табиий офатлар ва Ерга астероид қулашини ажратиб олишди.

Агентлик ҳалокат келтирувчи касалликлар сифатида сил, мавсумий грипп, вабо, Эбола вируси, менингит, Ласса истимаси, ўлат, Марбург вирусини ажратиб кўрсатишган. Улар орасида энг хавфлиси деб сил касаллиги эътироф этилди.

Ядровий уруш эҳтимоли ҳам кейинги вақтда энг юқори даражадаги таҳдидлардан бири деб топилди. Очиқ маълумотларга кўра, АҚШ энг кўп – 1030 марта, Россия эса 715 марта ядровий қурол синовини ўтказган. Агентликнинг ҳисоб-китобига кўра, инсониятни бутунлай йўқ қилиб юбориш учун АҚШ 5351 марта, Россия эса 4206 марта ядровий портлашни амалга ошириши лозим бўлади.

Ерга астероид қулаши эҳтимоли жуда кам, аммо НАСА сайёрамизга яқин юз йил ичида яқин келадиган астероидларни кузатиб келмоқда. Ана шундай астероидлардан бири диаметри 3,9 километр бўлган Florence астероидидир. Унинг зарбаси 1,2 миллиард кишининг ўлимига сабаб бўлиши мумкин.

Асосий иқлимий таҳдид сифатида глобал исиш кўрилмоқда. Маълумотларга кўра, 2025 йилга келиб сайёрадаги ҳаво яна икки даражага ортади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Инсониятни ҳалок этувчи энг асосий таҳдидлар рўйхати тузилди