14:03 / 10.06.2019
5 007

Ҳиндистонда она айиқ боласини йўлбарсдан ҳимоя қилди (видео)

Ҳиндистонда она айиқ боласини йўлбарсдан ҳимоя қилди (видео)
Фото: Nationаl Geographic
Ҳиндистондаги Тадоба миллий боғида яшовчи йўлбарс ва дўрдоқи лабли айиқ ўрасида содир бўлган тўқнашувнинг видеоси пайдо бўлди, деб хабар берди "Дарё" нашри.

Туристлар кўлмакда дам олиб ётган Маткасур лақабли етти ёшли йўлбарсни кузатишаётганида, буталар орасида дўрдоқи лабли айиқ боласи билан чиқиб келган. У кутилмаган меҳмонларга жой беришни истамасдан, боласи билан сув ичгани келган урғочи айиққа ташланиб қолган.

Таъкидланишича, йўлбарс айиққа ўн беш дақиқадан ортиқроқ вақт давомида ҳужум қилган. Айиқ эса ўз навбатида боласини ҳимоя қилиш учун унга жавоб қайтаришга мажбур бўлган.

Йўлбарс айиқни тишлаб ерга ётқизган, бироқ она айиқ унинг чангалидан қочиб чиқишга эришган. Натижада айиқ йўлбарни қувиб юборишга муваффақ бўлган ва боласи билан ҳовузнинг муздек сувидан ичган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда она айиқ боласини йўлбарсдан ҳимоя қилди (видео)