19:48 / 11.06.2019
3 071

Зеленский 15 нафар губернаторни ишдан бўшатди

Зеленский 15 нафар губернаторни ишдан бўшатди
Украина президенти Владимир Зеленский 15 та област маъмурияти раҳбарини истеъфога чиқарди. Бу ҳақда «Украинская правда» хабар берди.

Президент маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Руслан Рябошапканинг сўзларига кўра, Чернигов, Хмельницкий, Херсон, Тернополь, Сум, Полтава, Одесса, Николаев, Львов, Кировоград, Киев, Ивано-Франковск, Запорож, Закарпат ва Волин областлари раҳбарлари истеъфога чиқарилган.

Аввалроқ Зеленскийнинг матбуот котиби Юлия Мендель президент барча губернаторларни алмаштириш зарур деб ҳисоблаётганини маълум қилганди.

5 июнь куни Украина ҳукумати 13 та област раҳбарини истеъфога чиқаришни режалаштираётгани хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский 15 нафар губернаторни ишдан бўшатди