Трамп G20 саммитида Путин ва Си Цзиньпин билан учрашмоқчи

  • 12 июнь 2019, 06:00
  • 663
  • Дунё
  • Трамп G20 саммитида Путин ва Си Цзиньпин билан учрашмоқчи
    АҚШ президенти Дональд Трамп Японияда бўлиб ўтадиган "катта йигирматалик" саммитида Россия президенти Владимир Путин ва ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон маълум қилди.

    "Учрашувларга келсак, президент Си Цзиньпин ва Владимир Путин билан учрашишини кутмоқдамиз", - деди Болтон.

    Аввалроқ Дональд Трамп CNBC телеканалига берган интервьюсида агар Си Цзиньпин "йигирматалик" давлатлари раҳбарлари учрашувига келмаса, Хитой маҳсулотларига нисбатан янги божлар жорий этилишини айтганди.

    "Катта йигирматалик" саммити 29 июнь куни Осакада бўлиб ўтади.

    Фикрлар

    » » Трамп G20 саммитида Путин ва Си Цзиньпин билан учрашмоқчи