13:57 / 12.06.2019
5 255

Дунёнинг энг қудратли шаҳарлари номи маълум қилинди

Дунёнинг энг қудратли шаҳарлари номи маълум қилинди
Жаҳон иқтисодий форумининг Twitter’даги саҳифасида дунёнинг энг қудратли шаҳарлари рейтинги пайдо бўлди. 1692,3 балл билан Лондон биринчи қатордан жой эгаллади дея хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Иккинчи ўринни эса Нью-Йорк 1565,3 балли кўрсаткич билан қўлга киритган.Токио (1462) етакчилар учлиги охирида.

Париж ва Сингапур ҳам бешликка кирган. Рўйхатнинг олтинчи ўрнида Амстердам, еттинчи ўрнида эса - Сеул. Берлин, Гонконг ва Сидней кейинги ўринлардан навбатма-навбат жой эгаллашди. Москва ўнликка кирмаган.

Мори фондининг Шаҳар стратегиялари институти ҳар йили иқтисодиёт, тадқиқот ва ишланмалар, маданий ҳамкорлик, ҳаёт учун мослик, атроф-муҳит ва қулайлик каби олтита мезон бўйича 44 та шаҳар таҳлилини ўтказади. Мезонларнинг ҳар бири ўз навбатида мутахассислар томонидан баҳоланадиган 70 та турли кўрсаткичларга бўлинган. Ҳар бир шаҳар жами 2600 балга эга бўлиши мумкин, бу максимал баҳо дейилади фонд сайтида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг энг қудратли шаҳарлари номи маълум қилинди