Жазоирда нефтни қайта ишлаш заводида рўй берган портлаш натижасида 10 киши ҳалок бўлди


Жазоирнинг Сонатрач компаниясига тегишли бўлган нефтни қайта ишлаш заводида кўнгилсиз ҳолат юз берди.
“Риа Новости” сайти берган хабарга кўра, заводда рўй берган портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Портлаш мамлакат шимолий-шарқидаги Скикда шаҳрида юз берди.
Ҳодисага нима сабаб бўлганлиги ошкор қилинганича йўқ.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…