10:44 / 13.06.2019
2 687

Москва полицияси Иван Голуновнинг исмини ҳукуматга қарши шиор деб эълон қилди

Москва полицияси Иван Голуновнинг исмини ҳукуматга қарши шиор деб эълон қилди
Фото: «Коммерсантъ»
«Покровское-Стрешнево» ички ишлар бўлими ходимлари Meduza нашри журналисти Иван Голуновни қўллаб-қувватлашга чиққан марш иштирокчиларидан бирини ҳукуматга қарши шиор — «Иван Голунов» деб бақиргани учун маъмурий жавобгарликка тортди.

Meduza нашрининг ёзишича, протоколда акция иштирокчиси «фуқаролар ва оммавий ахборот воситаларининг эътиборини ўзига тортиб ҳукуматга қарши шиор — ‘Иван Голунов’ дея бақирган».

Кейинроқ маълум бўлишича, полиция ходимлари тезлик билан протоколлардан «ҳукуматга қарши шиор» жумласини олиб ташлайдиган бўлган. Қўлга олинган иштирокчилардан бири озодликка чиққанидан сўнг, полициячилар телефон орқали унга «тузатилган протокол»ни юборишни таклиф қилишган.

Москва вақти билан 17:30 да ўтказилган акцияда 423 нафар одам қўлга олинган. Улар орасида журналистлар ҳам бўлиб, аксарияти кейинроқ қўйиб юборилган. Қўлга олинганларнинг маълум қисмига режалаштирилмаган акцияда иштиок этгани сабаб маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москва полицияси Иван Голуновнинг исмини ҳукуматга қарши шиор деб эълон қилди