
Фото: «Bbqboy.net»
Украина пойтахти халқаро тилларда «Kiev» ўрнига «Kyiv» деб ёзилади. Кеча, 12 июнь куни АҚШ Географик номлар бўйича кенгаши ушбу қарорни қабул қилди.
Украинанинг АҚШдаги элчихонаси матбуот хизмати хабар беришича, географик кенгашга ушбу таклифни Вашингтондаги украин элчиси Валерий Чалий киритган.
«Ўта муҳим бу қарор Украина пойтахти расмий номининг АҚШ ташқарисида ҳам тузатилишига туртки бўлади», — дейилади элчихона хабарида.
Украин дипломатлари таъкидлашларича, АҚШ Географик номлар бўйича кенгашининг ушбу қароридан сўнг бутун дунёдаги аэропортлар ва халқаро рейсларда Киев номи ёзилиши ўзгаради. Чунки халқаро ташкилотлар, хусусан, Халқаро авиация транспорти ассоциацияси айнан АҚШдаги кенгаш базасидаги расмий номларга асосланиб иш тутади.
АҚШ Географик номлар бўйича кенгаши базасида Киевнинг номи 17 июндан ўзгаради. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.