Украинада бундан икки йил олдин ўғирлаб кетилган алабай уйига қайтди (видео)

  • 13 июнь 2019, 13:46
  • 920
  • Дунё
  • Украинада бундан икки йил олдин ўғирлаб кетилган алабай уйига қайтди (видео)
    Украинанинг Мариупол шаҳрида бундан икки йил олдин ўғирлаб кетилган кучук ўз эгаларининг олдига қайтди, деб хабар беради «Daryo.uz» нашри.

    Мариуполдаги «Бахтиёр ҳайвонлар» ҳайвонларни сақлаш бўлими кучукнинг ўз эгалари билан учрашгани туширилган видеони эълон қилди.

    Фантастический понедельник! Слезы радости с самого утра! Наш несчастный голубоглазый алабай нашел прежних хозяев! Оказывается, парня выкрали со двора два года назад. Все это время хозяева искали его, размещали фото в группах. И вот оно - чудо. Благодаря вашим репостам собаку увидела подруга семьи, проживающая аж в Австралии!!! Позвонила владельцам и те примчались за своим сокровищем! Теперь у Лордика(да, ещё один Лорд) все будет хорошо! Ну а мы благодарим всех, кто сделал репост, ведь именно благодаря вам спасена собачья жизнь, а в душу хозяев вернулся покой!

    Опубликовано МКП "Щасливі тварини" Воскресенье, 2 июня 2019 г.

    Алабай зотли кучук анча вақт бу ерда сақланган бўлиб, уни олиб кетишга ҳеч ким рози бўлмаган. Шудан сўнг «Бахтиёр ҳайвонлар» ходимлари унга оила излаб ижтимоий тармоқларда эълон берган. Мазкур эълонга кўзи тушган австралиялик аёл уни бундан икки йил олдин худди шунга ўхшаш кучуги йўқолиб қолган Украинадаги дўстлари билан бўлишган. Шундан сўнг улар эълон жойлаштирилган саҳифага кириб, ушбу алабай ўзларига тегишли эканлигини билиб қолган.

    «Лорд» лақабли кучукни шундоққина ҳовлидан ўғирлаб кетишган. Унинг эгалари узоқ вақт кучукни қидирган, бироқ ҳаракатларининг барчаси самарасиз кечган.

    Фикрлар

    » » Украинада бундан икки йил олдин ўғирлаб кетилган алабай уйига қайтди (видео)