Нур-Султон ва Олма-отада рухсат этилмаган митинглар давомида мингга яқин киши қўлга олинди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратураси жамоатчилик манфаатларини ҳимоя қилиш хизмати бошлиғи Сапарбек Нурпеисов маълум қилди.
“Қозоғистон икки шаҳарда ноқонуний акцияларда иштирок этгани учун 957 киши қўлга олинди, улардан 670 киши маъмурий қамоқ, 115 киши жарима, 172 киши огоҳлантирилди”, - деди прокуратура вакили.
Ҳозирги вақтда Нур-Султонда 80 киши, Олма-отада 100 киши ҳибсда қолмоқда, шунингдек суд қарорига асосан 311 киши қўйиб юборилди.
Сайлов кунлари Нур-Султон ва Олма-отада митинглар ўтказилди. 9 ва 10 июнь кунлари шу икки шаҳарда 700 га яқин киши қўлга олинди. Тартибсизликлар давомида уч нафар полиция ходими жароҳатланди.
Бош прокуратурада қозоғистонликларни қонунчиликка риоя қилиш ва рухсат этилмаган акцияларда иштирок этмасликка чақирди.
12 июн куни Токаев митинглар ўтказилган жойларга тасодифан бориб қолган, айбсиз бўлган одамларни қўйиб юбориш ҳақда топшириқ берди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади