Туркманистон президенти велосипедда ўтириб тўппончадан ўқ отиш маҳоратини намойиш қилди

  • 14 июнь 2019, 10:41
  • 1 273
  • Дунё
  • Туркманистон президенти велосипедда ўтириб тўппончадан ўқ отиш маҳоратини намойиш қилди
    Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳарбий машғулотларда велосипедда нишонлар олдидан ўтаётиб, тўппончадан уларга аниқ ўқ отиш малакаларини намойиш қилди. Бу ҳақда Туркманистон ҳукуматининг “Нейтральний Туркменистан” нашри хабар берди.

    Бердимухамедов ушбу малакаларини ўқув-машғулот марказида намойиш қилган. Нашрнинг таъкидлашича, Туркманистон етакчиси миллий армия қўшинларининг тайёрлигини тўсатдан текшириш мақсадида яримтундан кейин тегишли бўлинмаларнинг жанговар шай ҳолатга келтирилишини буюрган. Тревога бўйича ҳарбий қисмларнинг шахсий таркиблари оёққа турғизилган, жанговар самолёт ва вертолётлар ўқув-машғулот марказига йўл олган.

    Бу ерда Бердимуҳамедов ҳарбий машғулотларни кўздан кечириб, велосипедга ўтирган ва йўл бўйлаб ўрнатилган учта нишон олдида бурилишлар бажариб, улардан ҳар бирига учтадан ўқ узган.

    Нашрнинг таъкидлашича, Туркманистон етакчиси барча нишонларни аниқ мўлжалга олиб, ўзининг яхши жисмоний тайёргарликда экани ва ўқ отиш маҳоратини яна бир намойиш қилган ва ҳарбийларга ўрнак кўрсатган.

    Бердимуҳамедов мунтазам равишда қўл остидагиларга турли ўқотар қуроллардан ўқ отиш малакасини намойиш қилиб келади. Бироқ, таъкидланишича, велосипедда ўтириб аниқ ўқ отиш малакасини Туркманистон президенти илк бор намойиш қилди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Туркманистон президенти велосипедда ўтириб тўппончадан ўқ отиш маҳоратини намойиш қилди