22:30 / 14.06.2019
5 248

Тожикистон қамоқхонасида уюштирилган исён ортида ким тургани маълум бўлди

Тожикистон қамоқхонасида уюштирилган исён ортида ким тургани маълум бўлди
Фото: Sputnik
ИШИД Тожикистоннинг Ваҳдат шаҳри яқинидаги колониядаги исён учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

«Al-Nabaа» ҳафталик газетасида террорчилик ташкилоти Тожикистон колониясидаги ғалаённи «халифат аскарлари» содир этганини тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, 19 май куни Душанбе шаҳридан 15 километр жануби-шарқда жойлашган Ваҳдат шаҳридаги қаттиқ режимдаги колонияда исён кўтарилганди. Исён оқибатида уч нафар қўриқчи ва 29 нафар маҳбус ўлдирилганди.

Тожикистон Адлия вазирлигининг маълум қилишича, колонияда тартибсизликларга Беҳруз Гулмурод (Ҳалимов), Фахриддин Гулов, Маҳмадулло Шарипов, Руҳулло Ҳасанов бевосита раҳбарлик қилган. Беҳруз Гулмурод – собиқ Тожикистон ОМОН қўмондони Гулмурод Ҳалимовнинг ўғли, у 2015 йилда террорчилик ташкилотига қўшилган ва Сурияда ўлдирилган. Беҳрузга 2017 йилда 10 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланганди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистон қамоқхонасида уюштирилган исён ортида ким тургани маълум бўлди