Иванка Трамп 2018 йилда қанча даромад топгани айтилди

Иванка Трамп 2018 йилда қанча даромад топгани айтилди
Фото: EPA
АҚШ президентининг маслаҳатчиси ва қизи Иванка Трамп Вашингтонда отасига тегишли Trump International меҳмонхонасидан 2018 йили қарийб 4 миллион доллар даромад олган. Бу ҳақда «Korrespondent.net»га таяниб Дарё хабар берди.

Шу билан бирга, Иванканинг брендига қарашли кийим-кечаклар, заргарлик буюмлари ва бошқа товарларни ўз ичига олган трастдан тушган даромад ҳажми 2017 йилга нисбатан 5 миллиондан 1 миллион долларга қисқарган.

Шунингдек, Иванка Трампнинг турмуш ўртоғи ҳам Америка президенти маслаҳатчиси бўлиб, уларнинг 2018 йилдаги умумий даромади камида 28 миллион долларни ташкил этган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар