23:43 / 15.06.2019
4 431

Ҳиндистонда кузатилаётган аномал иссиқ туфайли одамлар ҳалок бўлмоқда (видео)

Ҳиндистонда кузатилаётган аномал иссиқ туфайли одамлар ҳалок бўлмоқда (видео)
Бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳарорати рекорд кўрсаткичларни қайд этмоқда, деб хабар берди Даракчи нашри.

Ҳозирда мамлакатнинг марказий штатларида ҳаво ҳарорати ўртача кўрсаткичдан Цельсий бўйича 5 градусга баланд эканлиги айтилмоқда. Нью- Делида термометр кўрсаткичлари +48 даражага қадар кўтарилди. Кучли иссиқ ичимлик суви етишмовчилигини келтириб чиқармоқда. Бутун мамлакат бўйлаб қадоқланган сувга бўлган талаб ниҳоятда ортиб кетган.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра офтоб уриши ва аномал иссиқ билан боғлиқ бошқа сабабларга кўра ўндан ортиқ киши вафот этган. Йирик аҳоли пунктлари ва шаҳарларда асфальт эриб кетмаслиги учун сув билан ювилмоқда. Шифохоналарга эса қўшимча кондиционерлар ўрнатилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда кузатилаётган аномал иссиқ туфайли одамлар ҳалок бўлмоқда (видео)