16:22 / 16.06.2019
3 913

Рамос уйланди. У тўйига Роналдуни чақирмади (фото)

Рамос уйланди. У тўйига Роналдуни чақирмади (фото)
Серхио Рамос испаниялик тележурналист Пилар Рубиога уйланди. Уларнинг тўйи 15 июнь куни Севильяда бўлиб ўтди.

Никоҳ маросими бир қатор таниқли шахслар, жумладан, Серхио Бускетс, Роберто Карлос, Жорди Альба, Флорентино Перес, Лука Модрич, Дэвид Бекҳэм, Альваро Мората, Санти Касорла ва бошқалар иштирокида ўтди.



Marca`нинг ёзишича, келин-куёв тўйга 500га яқин меҳмон келишини кутган. Бироқ таклифнома олганлардан Зинедин Зидан, Гарет Бэйл, Жерар Пике, Карим Бензема, Икер Касильяс, Мариано Диас, Тибо Куртуа, Винисиус ва Иско кабилар турли сабабларга кўра тўйга келмасликни маъқул кўришган.

AS маълумотига кўра, таклиф этилганлар рўйхатида Криштиану Роналду йўқ эди. Нашрга маълум бўлишича, португалиялик юлдуз «Ювентус»га ўтиб кетганидан сўнг унинг Рамос билан дўстона алоқалари деярли узилиб қолган.

Маълумот учун, Серхио Пилар билан 2012 йилдан буён яшаб келади. Уларнинг Серхио, Марко ва Алехандро исмли уч нафар ўғли бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамос уйланди. У тўйига Роналдуни чақирмади (фото)