Дональд Трамп 73 ёшга тўлди: АҚШ президентини ким қандай табриклади (фото, видео)

  • 16 июнь 2019, 17:17
  • 4 302
  • Дунё
  • Дональд Трамп 73 ёшга тўлди: АҚШ президентини ким қандай табриклади (фото, видео)
    Фото: Forum Daily
    14 июнь куни Дональд Трамп 73 ёшни қаршилади. АҚШнинг қирқ бешинчи президенти ушбу кунни ўз администрациясининг юқори мартабали вакиллари билан мажлисларда ўтказди, шунингдек, матбуотга интервью ҳам берди. Бу ҳақда Forum Daily'га таяниб Дарё хабар берди.

    Трамп президентлик лавозимига киришганидан бери иккинчи бор туғилган куни бўлди. Аммо икки марта ҳам буни тантанали равишда нишонламади. Чунки АҚШ байроғи ҳам тасдиқланган ушбу кунда фуқаролар эътиборини тортишни маъқул топмади.

    Сиёсатчи бўлишидан аввал Трамп туғилган кунини Нью-Йоркда катта шоулар ташкил қилиб, юлдузларни таклиф қилиб нишонлар эди.

    «Бугун президент Трампнинг туғилган куни!» — дея ёзади Республикачилар партияси ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида. Партия вакиллари америкаликларни президентга ўз табригини ёзишга чорламоқда.

    Президентнинг қизи Иванка Трамп эса отасини табриклаб, Трамп набиралари билан тушган суратни интернетга жойлади.

    Фото: Forum Daily
    Унинг табригига Трампнинг бошқа фарзандлари — кичик Дональд, Эрик ҳамда унинг турмуш ўртоғи Лара, Тиффани Трамп ҳам қўшилган.







    Сенатор Стив Дейнс уни Монтана штати номидан табриклади




    » » Дональд Трамп 73 ёшга тўлди: АҚШ президентини ким қандай табриклади (фото, видео)