07:10 / 17.06.2019
3 442

Путинни қучган Раҳмон: Душанбедаги «Дўстлик кечаси»дан фото ва видеолар

Путинни қучган Раҳмон: Душанбедаги «Дўстлик кечаси»дан фото ва видеолар
Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг V саммити бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Унда жумладан Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёев ҳам иштирок этиб, нутқ сўзлади ҳамда иштирокчи мамлакатларнинг тинчликни мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий тараққиётни рағбатлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Саммитда 27 давлатнинг раҳбарлари, жумладан, Шавкат Мирзиёев, Ражаб Тоййиб Эрдўған, Қосим Жўмарт Тўқаев, Владимир Путин, Си Цзиньпин, Ҳасан Руҳоний ва бошқалар иштирок этишган.

Тадбирнинг олиймақом меҳмонлари учун мезбон давлат президенти Имомали Раҳмон Варзоб дарасидаги сўлим масканда «Дўстлик кечаси»ни ташкил этди. Ушбу кечадан олинган маълумотлар Тожикистон президентининг расмий сайтида, фотосуратлар ва жонли эфир эса унинг «Фейсбук»даги саҳифасида эълон қилинди.
Шоми дӯстӣ ба ифтихори иштирокчиёни Ҳамоиши панҷуми МҲТБО

Шоми дӯстӣ ба ифтихори иштирокчиёни Ҳамоиши панҷуми Машварати ҳамкорӣ оид ба тадбирҳои боварӣ дар Осиё

Опубликовано Хадамоти матбуоти Президенти Тоҷикистон Пятница, 14 июня 2019 г.










Ижтимоий тармоқда эълон қилинган фотосуратлар ва видеолавҳаларга кўра, давлат раҳбарларининг ушбу учрашуви формал бўлмаган муҳитда ўтган. Имомали Раҳмон кўп табассум ва ҳазил қилган.

Кремль пулидаги журналистлардан бири Дмитрий Смирнов Тожикистон президенти россиялик ҳамкасби Владимир Путинни қучганига эътибор қаратган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путинни қучган Раҳмон: Душанбедаги «Дўстлик кечаси»дан фото ва видеолар