Зеленский Донбассдаги урушни тугатиш йўлини таклиф қилди

  • 18 июнь 2019, 21:53
  • 1 146
  • Дунё
  • Зеленский Донбассдаги урушни тугатиш йўлини таклиф қилди
    Тутқунликда ушлаб т урилган шахсларни ўзаро алмаштириш ҳар икки томоннинг Донбассдаги низони бартараф этиш ниятидан гувоҳлик берган бўларди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Германия бундестаги раиси Вольфганг Шойбле билан учрашувида айтди.

    Унинг сўзларига кўра, одамларни алмаштириш «15 га 15» ёки ҳеч бўлмаганда «10 га 10» шаклида амалга оширилиши мумкин.

    Зеленский шунингдек, Украина ҳозирда Донбассни ривожлантириш лойиҳасини тайёрлаётганини айтди.

    «Бу ишда Европа ҳам ёрдам бериши мумкин», — деди у.

    Донбассдаги қуролли низолар 2014 йилда бошланган. Ҳудуднинг бир қисми Киев назоратидан чиқиб кетган ҳамда “ДХР” ва “ЛХР” республикалари ташкил этилган. Бунга жавобан Украина ҳукумати қуролли операция бошлаган.

    » » Зеленский Донбассдаги урушни тугатиш йўлини таклиф қилди