10:48 / 19.06.2019
2 209

Қозоғистонда янги вазирлар қасамёд қилди

Қозоғистонда янги вазирлар қасамёд қилди
Фото: Primeminister
Қозоғистонда қайта тайинланган вазирлар — Асхат Аймагамбетов, Магзум Мирзагалиев ва Актоти Раимкулова қасамёд қилди, деб хабар берди «Zakon.kz»га таяниб Дарё.

«Фармонга кўра, ички ва ташқи сиёсат, экспортни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш, техник жиҳатдан тартибга солиш ва стандартлаштириш бўйича ваколатлар топширилган Савдо ва интеграция вазирлиги яратилди», — деган бош вазир Асқар Мамин.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Экология, геология ва табиий ресурслар вазирликларининг ваколатларига қаттиқ маиший чиқинди, сув таъминоти, ва санитария билан боғлиқ масалалар ҳам киритилади.

«Президент фармонига кўра янги вазирликлар ташкил этилиб, уларга раҳбарлар тайинланди. Бахит Султонов — Савдо ва интеграция вазири, Магзум Мирзагалиев — Экология ва табиий ресурлар вазири бўлди. Шу билан бирга, Асхат Аймагамбетов — фан ва таълим вазири, Актоти Раимкулова — спорт ва маданият вазири бўлди. Ҳозир президент томонидан биринчи марта вазир лавозимига тайинланганлар қасамёд келтириши лозим», — деб таъкидлаган бош вазир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда янги вазирлар қасамёд қилди