10:31 / 20.06.2019
3 232

Роман Абрамович Исроилдаги энг қимматбаҳо виллани сотиб олишни режалаштирмоқда

Роман Абрамович Исроилдаги энг қимматбаҳо виллани сотиб олишни режалаштирмоқда
Миллиардер Роман Абрамович Исроилдаги энг қимматбаҳо виллани 64 млн долларга сотиб олмоқчи. Вилла Тель-Авивдан 15 км узоқликда жойлашган Герцлия-Питуах шаҳрида жойлашган. Бу ҳақда Calcalist нашрига таяниб Kun.uz маълум қилди.

Нашр маълумотларига кўра, Абрамович 0,9 гектар майдонда жойлашган 2 минг квадрат метрлик уйни 3 ой олдин ижарага олганди, шундан кейин бу уйни сотиб олишга опционни имзолаган. Битим Герцлия-Питуахда 2006 йилда иккита ер майдонини сотиб олиб, сўнгра уларни бирлаштириб, унда ушбу уйни қурган миллиардер Алан Говард билан тузилган.

Calcalist’нинг таъкидлашича, бу вилла 2018 йил май ойида Исроил фуқаролигини олган Абрамовичнинг Исроилдаги биринчи йирик кўчмас мулк объекти бўлмайди. Тадбиркор 2015 йилда Тель-Авивнинг жанубидаги Неве-Цедек туманидаги “Варсано” меҳмонхонаси ва унга ёндош 1,5 минг квадрат метр майдонни 25 млн долларга сотиб олган. Нашр маълумотларига кўра, миллиардер у ерда вилла қуришни режалаштирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Роман Абрамович Исроилдаги энг қимматбаҳо виллани сотиб олишни режалаштирмоқда